Июнь ойида уйларнинг нархи 2 фоизга пастлади

14:55, 09 июль

Июнь ойида Тошкент иккиламчи уй бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх май ойи билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 609 ш. б. (шартли бирлик)дан 599 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси “Газета.uz”га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 574 ш. б. дан 562 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи қарийб ўзгаришсиз қолди — 652 ўрнига 652 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 586 ш. б. (-4%), икки хонали — 595 (ўзгаришсиз), уч хонали — 596 (-2%), тўрт хонали — 634 (+1%), кўп хонали — 612 (+1%).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!