Португалия Роналдусиз Европа чемпионлигини қўлга киритди

09:43, 11 июль

Евро-2016 турнирининг финалида Португалия терма жамоаси Франция футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, гарчи французлар катта устуликка эга бўлишса ҳам.  

Биринчи бўлимнинг ўрталарида Криштиану Роналду жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва Португалия етакчисиз қолди. 

Қўшимча таймларнинг иккинсичида захирадан майдонга тушган Эдер гол киритиб, Португалиянинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. 

Евро-2016. Финал

Португалия – Франция 1:0

Гол: 1:0 – 109 Эдер. 

Огоҳлантиришлар: Соареш (34), Жоау Мариу (62), Умтити (80), Геррейру (95), Матюиди (97), Вильям Карвалью (98), Косьельни (107), Погба (115).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!