“Ислом давлати” жангарилари машҳур тўрт футболчини омма олдида бошидан жудо қилди

09:57, 11 июль

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жаллодлари омма олдида навбатдаги қатлни амалга оширди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Террорчилар “Ал-Шабаб” футбол гуруҳининг ёш, тўрт машҳур футболчисини, Ракканинг марказий майдонларидан бирида бошини танасидан жудо қилди. Қатлни маҳаллий аҳоли, шу жумладан болалар ҳам томоша қилган. 

Ёш футболчилар аввал жосусликда айбланган, сўнгра қатл этилган. Террорчилар ёшларнинг спорт билан шуғулланишига йўл қўймайди, айниқса футбол билан шуғулланиш қатъиян ман этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!