Роналду: Термадаги чемпионлик фаолиятимдаги энг яхши лаҳза бўлди

10:00, 11 июль

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Францияга қарши (1:0) кечган финал баҳсидан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди

– Мен бахтиёрман. Бу имкониятни 2004 йилдан буён кутгандим. Ушбу мукофотга лойиқ эдик деб ўйлайман. Бугун фаолиятимдаги энг ажойиб дамлардан бири. Мамлакат термаси билан соврин ютиш истагим бор эканини доимо айтганман ва ниҳоят бунга эришдим. 

Афсуски, жароҳат туфайли финални эрта тарк этишга тўғри келди. Шунга қарамай, мен жамоа билан бирга эдим ва ғалабага охиригача ишонгандим, – деди 31 ёшли футболчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!