2016 йилнинг ўтган даврида 7 нафар хонанда 31 та концерт жонли ижрода тақдим этилди

10:42, 11 июль

2016 йил 6 ойи ҳолатига Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (10 кун), Гулсанам Мамазоитова (6 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов (2 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хожакбар Ҳамидов (2 кун), эстрада хонандалари Фарҳод Саидов (2 кун), Жаҳонгир Отажонов (3 кун), Рустам Ғоипов (1 кун), томонидан жами 7 нафар хонанда 31 та концерт дастурлари жонли ижрода тақдим этилди.

Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Яратилаётган қўшиқларнинг маънавий-аҳлоқий аҳамияти ҳамда Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар мавзуидаги матбуот анжуманида таъкидланди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни бу йилги концерт дастури реклама воситаларида оммага “фонограмма орқали ижро этилади” деб эълон қилинган бўлсада, “жонли ижро”ни омма ўртасида тарғиб этиш мақсадида 10 кунлик концерт дастури тўлиқ “жонли ижро”да мухлисларига ҳавола этилган.

Мамлакатимизда фонограммадан фойдаланишга нисбатан қонуний чеклов мавжуд эмас, бироқ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, концерт ёки тадбирлар ўтказилаётганда истеъмолчига фонограммадан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳақида маълумот берилиши шарт. Қоидага кўра, фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги хабарда “фонограмма орқали ижро этилади” сўзлари бўлиши керак" деб таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!