Роналдунинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди

11:26, 11 июль

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Францияга қарши (1:0) Евро-2016 финалида олган жароҳатидан сўнг майдонга қачон қайтиши маълум бўлди.

Роналду финал ўйинининг 25 дақиқасида майдонни тарк этганди. Французлар ярим ҳимоячиси Димитри Пайет унинг тиззасига жароҳат етказганди.

Marca нашрининг хабар беришича, дастлабки тиббий текширув 31 ёшли футболчининг тизза тўқималари шикастлангани аниқлади. Унинг тикланишига камида бир ой муддат керак бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!