АҚШда полициячилар қора танлиларни сабабсиз ўққа тутмоқда

11:57, 11 июль 2016

7 июль куни АҚШлик полициячилар исёнчилар томонидан ўққа тутилгандан кейин полициячилар ҳеч бир сабабсиз икки қора танлини отиб ташлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Фожиадан кейин сўзга чиққан АҚШ президенти Барак Обама мамлакатда ҳамон ирқчилик ҳукм сураётганини афсус билан тилга олди. Расмий спикерлар полициячилар демократияни ҳимоя қилаётганликларини айтишди, аммо нима учун ҳеч бир асоссиз қора танли инсонларни ўққа тутаётганликлари ҳақида сўз очмади. 

Уларнинг бегуноҳ қора танли инсонларни бирин-кетин ўлдираётганлигига етарлича баҳо бермади. Америкалик полициячилар йил бошидан бери беш юз кишининг ёстиғини қуритган. АҚШ бош прокурори Лоретта Линч АҚШ жамияти зўравонликка, қўрқув ва нафратга тўлиб кетганлигини, бундай ҳолга чек қўйиш учун маданиятни тубдан ўзгартириш лозимлигини таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!