Месси Роналдунинг муваффақияти ва шахсий муаммоларидан тушкунликка тушди

15:46, 11 июль

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги пайтларда омадсизликка учрамоқда. Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги2016 финалидаги Чилидан учралган мағлубияти ҳамда унинг 21 ой муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилгани футболчининг чуқур тушкунлика тушишига сабаб бўлди.

“Барселона” Мессини қанчалик қўллаб-қувватламасин, у тушкун ҳолатдан қайтмаяпти. Ҳужумчи муҳитни ўзгартириш ниятида. Маълум бўлишича, Месси "Барселона" билан 2018 йил ёзида якунига етадиган шартномасини узайтирмайди.

Бунинг устига, Мессининг азалий рақиби Криштиану Роналду терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланди. Аргентиналик ҳужумчи эса терма жамоа сафида ҳеч қандай натижага эришмаган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!