Киракашлик қилиш учун “Матиз”ни рангини ўзгартириш керакми?

16:39, 11 июль

Мен “Матиз” русумли автомашинани бошқараман. Киракашлик қиламан десам, автомашинамни сариқ рангга бўяшим керак экан. Лекин “Дамас”лар сариққа бўямай киракашлик билан шуғулланади-ку? Бошқа машиналарга ҳам бирор кичик белги қўйиш ва кунлик маълум тўлов эвазига рухсат бериш мумкин эмасми? 

Азим Аманмуратов, Термиз шаҳри

Ш.Шовоҳобов, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари:

— “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 1-банди ҳамда “Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўналишсиз таксиларнинг ташқи кўринишига ва ички маълумотлар билан жиҳозланишига, шунингдек, йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчиларига нисбатан ягона талаблар белгилаб қўйилган ва ушбу Низом талабларини бажарган ҳолда лицензия олиш мумкин.

“Дамас” русумли автомобилларда йўловчи ташиш фаолияти учун йўналишни тасдиқлаш ваколати туман, шаҳар ҳокимлигининг “Шаҳарда йўловчи ташиш йўналишларини ташкил этиш комиссияси” томонидан амалга оширилади. 

“Даракчи” газетасининг янги 28-сонида “Ким боқувчисини йўқотган ҳисобланади”, “28 ёшда мактабда ўқиш мумкинми”, “эски жиҳозлар алмаштириладими” ҳамда “2 та бола учун қанча нафақа берилади” каби саолларга жавоблар топишингиз мумкин.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!