Лола Аҳмедова фарзанд тарбиясидаги сирлари билан ўртоқлашди

16:46, 11 июль

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Лола Аҳмедова 2016 йил иккинчи маротаба она бўлди. Икки ўғил фарзандни тарбиялаётган хонанда билан узоқ танаффусдан кейинги суҳбатимиз, эътиборингизни тортишига ишонамиз. 

Онамнинг тарбия усули.
Онам “болани яхши кўришингни  кўп билдирмаганинг маъқул”, дейди. Бизни ҳам жуда қаттиққўллик билан тарбиялаганлар. Баъзида “Бошқаларнинг онасига ўхшаб бизни эркалатмайдилар, кўп уришадилар...” деб хафа бўлган пайтларимиз ҳам бўларди. Лекин ҳозир ўзим ҳам шу усулдан фойдаланаман. Яхши кўришимни тўлиқлигича билдирмайман. Баъзида чидай олмай, ухлаганда эркалатиб, ўпиб-ўпиб оламан (кулади). Бундан ташқари, дадаси, тоғаси ёки бошқалар урушса ёнини олмайман. Агар ёнини олсам, “Онам бор, доим мени ёнимни олади” деб тарбияси бузилиши мумкин. 

Жазолаш керак.
Агар бола нотўғри иш қилса, уни жазолаш керак. Масалан, ўғлим мени хафа қилса у билан гаплашмай қўяман. Буям бир жазо. Яъни фақат, “Овқатингни еб ол, тур боғчага борасан” каби зарурий гапларни гапираман. Бирга ўйнамаганимни, гаплашмай юрганимни сезиб, “Онамни хафа қилиб қўйибман-да” деб ўйлайди.  Мана шунинг ўзи у учун яхшигина жазо. Бу нарсани сезган ўғлим, кечирмагунимча ҳол-жонига қўймайди. Баъзида жуда қулоқсиз бўлса, телефон зараяднигининг сими билан тушириб қолишим ҳам мумкин. Лекин бу барча учун умумий маслаҳат эмас. Ҳар бир бола учун индивидуал ёндашув керак. Масалан, баъзи болаларни қаттиқ гапириш билан тўғри йўлиб бўлади, баъзиларини эса ёмон йўлдан қайтариш, тарбиясини тўғрилаш учун уриб туриш ҳам керак деб ҳисоблайман. Бунда ёшни ҳам инобатга олиш керак.

“Даракчи” газетасининг 28-сони “Она ва бола” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Лола Аҳмедова. Хонанданинг батафсил интервьюсини газетада ўтказиб юборманг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!