Тиббиёт йўналишидаги ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентлардан “Қидирувда эмас” деган маълумотнома талаб қилиняптими?

17:21, 11 июль

Яқинда Миллий матбуот марказида мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига асосан тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва мутахассисликка йўналтириш борасидаги ишлар ҳамда натижалари хусусида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли орасида соҳага оид энг кўп тўқнаш келинаётган вазиятлар, муҳокамали масалалар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.     

Хусусан вазир айни пайтда тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан “Қидирувда эмас” деган қўшимча маълумотнома ҳам талаб қилинаётгани ростми деган саволга жавоб берди?

—  Бу бўйича ҳеч қандай кўрсатма мавжуд эмас. Нафақат тиббиёт йўналишидаги, балки барча олий таълим муассасаларига қабул жараёнларида талаб қилинадиган ҳужжатлар амалдаги қонунлар асосида тартибга солинган. 

Бундан ташқари вазир Тиббиёт йўналишидаги таълим муассасалларида ўқишни биридан иккинчисига кўчириш, унинг тартиблари, тиббиёт коллежларидаги вазият, таълим тизимимизда йўналишга алоқадор бўлмаган фанларнинг ўқитилиши сабаблари, ҳамширалик курсини тугатганлар ўрта махсус маълумотли ҳамширадан нимаси билан фарқ қилиши, Тошкент Тиббиёт академияси талабалари ўз амалиётларини вилоятларга бориб ўташлари борасидаги кўплаб саволларга жавоб берди. 

Вазир билан интервьюнинг тўлиқ матнини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 28-сонида ўқишингиз мумкин. ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!