Карло Анчелотти “Бавария” мураббийи сифатида таништирилди

09:02, 12 июль

“Бавария” жамоаси “Реал” собиқ устози Карло Анчелотти билан қишда келишув тузган эди. Мюнхенликлар италиялик мутахассисни жамоа бош мураббийи сифатида таништирди.

Карло Анчелотти “Бавария” қароргоҳида матбуот анжуманида иштирок этиганидан сўнг, клубнинг машғулотлар мажмуаси кўздан кечирди. Шундан сўнг янги бош мураббий футболчилар билан яқиндан танишиб, улар билан илк машғулот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария”ни 3 йил давомида бошқарган Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” клубига ўтиб кетди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!