Олтойлик эркак Москвага, Путиннинг олдига сариқ “Запорожец”да келди

10:18, 12 июль

Россиянинг Олтой ўлкасида яшовчи Евгений Корчагин президент Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага сариқ “Запорожец”да келди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ҳозирча Евгений Корчагин президент қабулига ёзилишга улгурмаган, унинг давлат раҳбарига айтадиган гаплари кўп. Унинг айтишича, сафар давомида она юртида бажарилиши лозим бўлган ишлар кўплигига, масалан, баъзи бир қишлоқларда маош ўрнига озиқ-овқат маҳсулотлари берилганига гувоҳ бўлган. Корчагин президент билан Олтой ўлкасидаги вазият юзасидан, шу жумладан, аслида мавжуд бўлмаган Рубцов заводи ҳақида сўзлаб беришни режалаштирган. Учрашув вақти икки ҳафтадан сўнг маълум бўлади. Агар кузга қолдириладиган бўлса, Евгений Корчагиннинг ватанига қайтиб кетишига тўғри келади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!