Москвадаги банклардан бирида ўғирлик юз берди

11:12, 12 июль

Москва полицияси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, душанба, 11 июль куни номаълум шахс Москванинг жануби-ғарбида жойлашган тижорат банкида ўғирлик содир этган, деб хабар қилди “Vesti.ru” нашри.

Ҳеч ким гаровга олинмаган. Жанубий Бутово туманида номаълум шахс тижорат банкидан 1,5 миллион рублни ўғирлаб кетган. Ўғри воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган, айни вақтда жиноятчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!