Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалининг қабул квотаси оширилди

11:28, 12 июль

Филиалга ўтказилаётган Тошкент давлат техника университетининг ёпилган нефть ва газ факультети иккинчи ҳамда учинчи босқич талабалари тасдиқланган квотага қўшимча равишда қабул қилинади. 

Жорий йилда университетнинг филиали 325 талабани қабул қилади.

Таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари қуйидагича белгиланди:

«Геологик разведка технологияси» — 50;

«Нефть ва газ қудуқларини бурғулаш» — 50;

«Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 50;

«Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш «— 50;

«Қувур транспорти тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш» — 50;

«Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш транспортлари ва объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 50;

«Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти» — 25 киши.

Филиалда 3 та янги таълим йўналиши очилиши ҳам белгиланган. Булар:

«Нефть ва газни қайта ишлаш ускуналари»;

«Нефть ва газ кон саноати машиналари ва ускуналари»;

«Табиий энергия ташувчилари ва углеродли материаллар кимё технологияси».

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!