“Вест Хэм” Димитри Пайетни 50 млн евродан арзонга сотмайди

14:23, 12 июль

Лондоннинг “Вест Хэм” жамоаси президенти Дэвид Голд франциялик ярим ҳимоячи Димитри Пайет 50 млн евродан арзонга сотилмаслигини маълум қилди.

“Championat.com” нашрининг маълум қилишича, “болғачилар” 29 ёшли франциялик футболчи учун келадиган таклифлар 50 млн евродан кам бўлса, уни кўриб ҳам чиқмайди. Шунингдек, Голд имкон қадар футболчиларни сотмасликка ҳаракат қилишини айтди.

Евро–2016 турниридан сўнг Пайетга “Челси”, “Реал”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!