Бастиан Швайнштайгер гўзал теннисчи Ана Иванович билан никоҳдан ўтди (Фото)

10:01, 13 июль

“Манчестер Юнайтед” клубининг гермнаиялик ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер сербиялик теннисчи Ана Иванович билан никоҳдан ўтди, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Швайнштайгер ва Иванович 2014 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келганди. Эндиликда улар ўз муносабатларини қонунлаштириб олди. Жуфтлик кеча, 12-июл куни Италиянинг Венеция шаҳридаги “Aman” меҳмонхонасида никоҳдан ўтди.

Тўй маросими эса шаҳардаги машҳур ресторанлардан бирида бўлиб ўтди. Тўйга Германия термаси бош мураббийи Йоахим Лёв, футболчи Томас Мюллер, теннисчилар Энди Маррей ва Анжелик Кербер каби спортчилар келгани айтилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!