Шуҳрат Қаюмовнинг саломатлигида жиддий ўзгариш аниқланди...

11:23, 13 июль

Хонанда ва cухандон Шуҳрат Қаюмов Москвага саломатлиги ёмонлашгани боис даволангани  кетгани маълум бўлди.

Аслида хонанданинг соғлиги концерт кунлари ёмонлашгани ҳақида хабар бергандик, бироқ хонанда бунга эътибор қилмай ўзининг жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этган эди.

Яқинда Шуҳрат Қаюмов турмуш ўртоғи билан Москвага жўнаб кетди, бизга етиб келган маълумотларга кўра, у бир муддат даволаниш курсларида бўлади.

Шуҳрат Қаюмов 2013 йилда ҳам соғлиги ёмонлашгани боис Москвадаги машҳур клиникалардан бирида даволаниб қайтган.

Ёдгорбек Юксал

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!