Хитойда туғилган тўрт эгизакка Ғарб, Шарқ, Шимол, Жануб деб исм қўйилди

11:48, 13 июль

Хитойнинг Жичжао шаҳрида туғилган тўрт эгизак болага  Сяодун (Шарқ), Сяонань (Жануб), Сяоси (Ғарб) ва Сяобэй (Шимол) деб исм қўйилди, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Эгизакларнинг онаси 27 ёшли Ли Цзюань ўқитувчи . У турмуш қурганига бир неча йил бўлишига қарамай, фарзанд кўрмаган. Врачларнинг тавсиясига кўра, дори-дармонларни қабул қилгач, 2015 йилнинг ноябрь ойида ҳомиладор бўлган.

Ҳомила тўққиз ҳафталик бўлганда эр-хотин унинг тўрт эгизак эканлигини билган. Икки ўғил ва икки қиз ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида , 4 июль куни кесарча кесиш орқали дунёга келган. 

Улар чала туғилган, эгизакларнинг энг кичиги 1,75 килограммдир. Эгизаклар бир ойга яқин алоҳида интенсив терапия палатасида сақланади. Чақалоқларнинг буви ва буваси биттадан болага қараш вазифасини бўйнига олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!