Гиггз Роналдуни илк бор тўп билан кўрганида кулгуси қистаганини айтди

12:37, 13 июль

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Райан Гиггз 2003 йилда илк бор Криштиану Роналдуни кўрганида кулгуси қистаганини айтди.

Ўшанда Роналду 18 ёшда ва “Спортинг” аъзоси эди. “МЮ” эса айнан “Спортинг” билан ўртоқлик ўйинидан кейин Роналдуни сотиб олганди.  

“Роналдуни тўп билан илк бор кўрганимда менга жуда кулгули туйилган. Ўшанда Криштиану тўпни қабул қилди ва бир неча ҳаракат билан Жон О’Шини ортда қолдирди. Ўйиндан сўнг Роналду билан суҳбатлашдик, у ўшанда ҳаммамизни қизиқтирганди, – деди Райан Гиггз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!