Ҳеч ким ташриф буюрмаган тўй дунё аҳлини ҳайратга солди

16:31, 13 июль

Ҳақиқий муҳаббатнинг йўлини ҳеч нима, ҳатто довул ҳам тўсолмайди. Хитойлик келин-куёв ноқулай вазиятда қолди, тўйга таклиф этилган 300 кишидан деярли ҳеч ким никоҳ оқшомига келмади, деб хабар берди “Мisstits.ru” нашри.  

Бу воқеа ўтган ҳафтанинг дам олиш кунида рўй берди. Хитойнинг бир қанча вилоятларида юз берган довул туфайли одамлар уйдан чиқишга хавфсирашган. Аммо табиий офат келин Чжоу Тянни йўлдан қайтара олмади, у севган ёри билан никоҳдан ўтди. 300 кишига мўлжаллаб, безатилган тўйхона бўм-бўш, яқин қариндошлари бўлмиш 10 киши ташриф буюришига қарамай, куёв ҳам келинни меҳроб ёнида кутди. 

Келин-куёв бир-бирига никоҳ қасамини айтаётганда, келин Чжоу шундай деди: “ Меҳмонларнинг, қўллаб-қувватловчи инсонларнинг, мушакбозликнинг йўқлиги мени ташвишга солмайди. Асосийси сиз ёнимдасиз, ёмғирдан ивиб кетган кийимингизнинг ҳам аҳамияти йўқ, қандай воқеа рўй беришидан қатъи назар, барибир сизга турмушга чиқаман!”. Келиннинг сўзлари тўйга келган кам сонли меҳмонларни ларзага солди ва улар бу воқеани ижтимоий тармоққа жойлашди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари келинни олқишлаб, минглаб репост ва лайк босишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!