Тереза Мэй Буюк Британия Бош вазири деб расман эълон қилинди

09:45, 14 июль

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Дэвид Кэмероннинг истеъфосини қабул қилди ва саройда аудиенция ўтказиб, Тереза Мэйни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. 

Тереза Мэй томонидан шакллантирилган ҳукуматнинг янги таркиби ҳам маълум қилинди. 

Ташқи ишлар вазирлигини Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон бошқарадиган бўлди. “Brexit” министрилиги раҳбари этиб стал Дэвид Дэвис тайинланди, дея хабар беради РИА Новости. Мудофаа вазири лавозими Майкл Фэллонда қолди. Ички ишлар вазири лавозимини Амбер Радд эгаллади.

Тереза Мэй ўзининг янги яшаш жойи Даунинг стритдаги британия вазирларининг расмий қароргоҳига ташриф буюрди. 

Мэй — Буюк Британия тарихидаги 13-Бош Вазир бўлиб, улардан аёл жинсига мансуб иккинчиси саналади. Унгача аёллардан Маргарет Тэтчер ушбу лавозимни эгаллаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!