“Ислом давлати” раҳбарининг ҳалок бўлганини тасдиқлади

10:13, 14 июль

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўзининг ҳарбий раҳбарларидан бири бўлмиш Умар аш-Шишанийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Террорчилар берган маълумотга кўра, аш-Шишаний Ироқда, Мосулнинг жанубида бўлган жанг вақтида ҳалок бўлган. Ҳукумат қўшинлари Ироқда Мосулни террорчилардан озод қилиш учун жанг олиб бормоқда. Ҳарбийларнинг сўзларига қараганда, улар жанг қилиб, Тигр дарёсидан кечиб ўтган ва муҳим аҳоли пунктларидан бирини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳидан озод қилган. Террорчилар орасида Умар аш-Шишаний деб ном чиқарган жангари 1986 йилда Грузияда туғилган бўлиб, ҳақиқий исми-шарифи Тархан Батирашвилидир. Унинг отаси грузин, онаси эса кистин миллатига мансуб. Тархан Батирашвили 2013 йилда Сурия шимолида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига командир қилиб тайинланган. Ўтган йилнинг май ойида АҚШ давлат департаменти у ҳақда маълумот берган одамга беш миллион доллар мукофот пули беришга ваъда берган эди. Батирашвили террорчилик гуруҳи “кенгаши аъзоси” ва Суриянинг Аль-Табка шаҳрида жойлашган чет эллик гаровга олинганлар сақланадиган қамоқхонага раҳбарлик қилган, бундан ташқари гуруҳнинг молиявий ишларини ҳам юритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!