Месси ортидан Роналду ҳам дам олиш учун Ибицага йўл олди

12:36, 14 июль

Куни кеча “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Ибица оролида ҳордиқ чиқараётгани ҳақида хабар бергандик.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчининг доимий рақобатчиси Криштиану Роналду ҳам Евро–2016 ғолиблигидан сўнг Ибицага ташриф буюрди.

Хабарда айтилишича, Роналду ва Мессининг яхталари бир-бирга жуда яқин жойлашган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!