Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида бир йўла 10 ўринга кўтарилди

15:07, 14 июль

ФИФА ташкилоти июл ойи учун барча терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Америка Кубоги–2016 финалчиси Аргентина терма жамоаси 1585 очко билан дунё рейтингини бошқармоқда. Бельгия 1401 очко билан иккинчи, Колумбия 1331 очко билан учинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 66-ўриндан 10 поғонага юқорилади ва 569 очко билан 56-ўриндан жой олди. Бунинг эвазига Ўзбекистон Осиё мамлакатлари орасида учинчи ўринга чиқиб олди. Осиёда Эрон 674 очко билан ҳамон етакчилик қилмоқда. Жанубий Корея ҳисобида 592 очко мавжуд ва улар иккинчи ўринда.

Япония эса 564 очко билан Ўзбекистондан кейин тўртинчи ўринда. Осиёда кейинги ўринлардан Австралия (555 очко) ва Саудия Арабистони (540 очко) жой олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!