Обама АҚШ тарихида илк маротаба илмий мақола чоп этган президент бўлди

16:21, 14 июль

Барак Обама АҚШ тарихида илк маротаба илмий журналда мақола эълон қилган президент бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

“United States Health Care Reform: Progress to Date and Next Steps” сарлавҳали мақола 11 июль куни JAMA номли обрўли тиббиёт нашрида чоп этилди. Унда муаллиф АҚШ соғликни сақлаш тизимидаги реформа натижаларини таҳлил қилиб, бу соҳани ривожлантиришдаги янги таклифларини берган. Обама далиллар асосида соғликни сақлаш тизимидаги реформа натижасида 20 миллион америкалик тиббий суғуртага эга бўлганини мисол қилиб келтирган. У реформани қўллаб-қувватлашни, дори-дармон бозорида рақобатни кучайтиришни, нарх-навони тартибни солишни таклиф этган. Мақола муаллифи — President of the United States, Washington, DC деб кўрсатилган. Илгари АҚШнинг икки президенти кенжа Жорж Буш ва Билл Клинтонларнинг 2004 йилда JAMA журналида ва 1997 йилда Science журналида мақолаларга ёзган изоҳлари чоп этилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!