Диего Марадона Боливия термасига бош мураббийи бўлиши мумкин

17:08, 14 июль

Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси ва собиқ бош мураббийи Диего Марадона Боливия термасиси устозига айланиги мумкин. Бу ҳақда Goal.com портали маълум қилмоқда.

Марадонанинг агенти Боливия футбол федерациясига мурожаат қилган ва мураббийни ишга чақиришни таклиф этган. Боливия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хулио Сесар Балдивесо Америка Кубоги–2016 турниридан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Маълумот учун, Марадона 2008 йилнинг октябридан 2010 йилнинг июлига қадар Аргентина терма жамоаси бош мураббийи бўлган. 2010 йилги  жаҳон чемпионатида Аргентина унинг қўли остида чорак финалга қадар етиб борганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!