Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон яна дуранг ўйнади

08:42, 15 июль

Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 14 июл куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган кескин курашларга бой ўтган сўнгги ўйин 5:5 ҳисоби билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда ҳам жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Кейин жса Ўзбекистон футзал термаси 2:1 ҳиосбида Тожикистондан устун келганди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Тожикистон 5:5

Голлар: Д.Раҳматов 12, Э.Ҳошимов 27, И.Ҳамроев 32, Д.Шавкатов 34, Д.Ирсалиев 35 (дабл пен.) - С.Гуляков 7, 24, Ф.Сардоров 16, 39 (дабл пен.) М.Мамедбабаев 21

Огоҳлантиришлар: И.Ҳамроев 14, Т.Абдураззоқов 31, Д.Раҳматов 39 - Н.Алиаҳмадов 24, М.Тиллозода 26.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!