Николай Валуев “Спокойной ночи, малиши!” кўрсатувига бошловчилик қилади

10:44, 15 июль

Россия давлат думаси депутати ва собиқ профессионал боксчи Николай Валуев 13 июль куни Россия телевидениесининг НТВ каналида кўрсатиладиган, болаларга мўлжалланган “ Спокойной ночи, малиши!” кўрсатувининг август ойида эфирга узатиладиган тўртта сонида суратга тушганлигини маълум қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Ҳозирча у кўрсатувларда доимий равишда бошловчилик қилишга тайёр эмаслигини билдирди. Бу кўрсатув орқали собиқ боксчи болаларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ният қилган. Кўрсатув Россия телевидениесининг НТВ телеканали орқали намойиш этилади.

Николай Валуев болаларга мўлжалланган кўрсатувда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун рус баҳодирлари, спорт ҳақидаги мультфильмлар намойиш этилса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!