16 июль куни Қуёш Каъбага тик ҳолатда жойлашади

10:45, 15 июль

Жорий йилнинг 16 июль, шанба куни Макка шаҳри аҳолиси ноёб астрономик ҳодисанинг гувоҳи бўлишади. Шу куни Қуёш Каъбага перпендикуляр (тик чизиқ) ҳолатда жойлашади. Бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12.27 да содир бўлади.

Жидда шаҳар астрономия маркази президенти Мажид Абу Зағирнинг айтишича, шу куни, ҳақиқатан ҳам, Қуёш Каъба билан перпендикуляр жойлашади ҳамда қуёш Байтуллоҳнинг тепасида турганда Каъбанинг сояси кўринмайди, деб ёзади Uz24 нашри.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат бир йилда икки марта кузатилади. Дастлаб 28 майда, сўнгра 16 июлда содир бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!