Райҳоннинг табассуми ортига яширинган оғриқ сабаби нима?

11:23, 15 июль

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг Инстаграмдаги саҳифалари орқали қолдирилаётган ёзувлар ортида қандайдир оғриқ яширингани сезилиб қоляпти.

Ушбу ҳолатнинг сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида Sayyod нашри хонанда билан қисқа суҳбат уюштирди. Райҳонга нималар бўляпти деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:

– Бу шахсийроқ масала. Хечқиси йўқ, бунданам ўтаман. Табиатан хаётни севаман ва Парвардигорга хаммаси учун ташакуур билдираман. Ўзимни жудаям бахтиёр деб биламан. 

Бугунги кунда хонанда фарзандлари учун боғча ва энага излаш билан банд, бу ҳақда у шундай дейди:

“Фарзандлари учун боғча ва энага излаш билан вақтим ўтиб ақлдан озай дедим. Очиғи депрессияга тушиб қолай дедим.  Қанча боғчаларни айланиб чиқдим ўзиям ва нихоят хозир битта ўзимга ёққанини топдим. Аввалига кўп ўйладим балки эрта беряпманми деб, балки 3 ёшгача кутаймикан деб, шунчаки иккиси жуда шўх бўлган ва керак бўлса гапимга хам киришмайди, эплай олмай қоляпман гохо. Ўзаро уришишган, тишлашишган ва хоказо (кулади)  шу сабаб хам боғчага беришга қарор қилдим. Бир ўзим ва болалар билан очиғи қийналяпман. Уй , иш ва бошқа кўп нарсалар зиммамда бўлганига бир ўзимга жуда қийин,  шу сабаб хам бироз рухан толиқдим.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!