Парижнинг Эйфель минорасида ёнғин содир бўлди

14:57, 15 июль

Йена кўприги устида техник носозлик туфайли пиротехника маҳсулотлари ортилган юк машинаси ёниб кетди, деб хабар берди “Тass.ru” нашри. 

Пайшанба кунги байрам мушакбозликдан кейин Парижнинг Эйфель минораси ёнида чиққан ёнғин ҳозирда батамом ўчирилган. Воқеага гувоҳ бўлган парижликларни полиция ваҳимага тушмасликка чақирди. 

“Ёлғон хабар тарқатманг, Эйфель минораси талафот кўргани йўқ. Йена кўприги устида пиротехника маҳсулотлари ортилган юк машинаси ёниб кетган”, деди полициячилар уларга қарата.

Француз миллий байрами муносабати билан ўтказилган мушакбозлик тугагандан кейин Эйфель минораси ёнида маҳаллий вақт билан 23:45 да ёнғин чиққан ва 10 дақиқадан кейин уч марта катта портлаш юз берган. Минглаб одамлар мушакбозликни томоша қилишга келганига қарамай, воқеа одамларни ваҳимага солмаган. Ёнғин содир бўлган майдон илгаридан хавфсизлик чоралари учун полиция билан ўраб олинган эди. “Ёнғин ўчирилди. Ҳозирда жамоатчиликка ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти”, деди Эйфель минорасини қўриқлаётган полиция ходимлари.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!