Футболни ташлаб кетган спортчи боксда чемпионлик учун курашади

17:07, 15 июль

Бир вақтлар Англия чемпионатида тўп сурган футболчи Леон МакКензи ўз омадини боксда синаб кўрмоқда. Бу ҳақда Isport.ua нашри маълум қилди.

Англиянинг “Норвич”, “Чарльтон”, “Питерборо” клубларида тўп сурган Леон 2013 йилда футболни тарк этиб, профессионал бокс билан шуғулланишни бошлаган.

38 ёшли спортчи шу йилнинг 12 ноябрида бокс бўйича Англия чемпионлиги учун Жамайн Смайлга қарши рингга кўтарилади.

Қайд этиш керакки, МанКензининг боксдани натижалари ёмон эмас. У катта рингда ўтказган 9 дангидан 8 тасида ғалаба қозониб, атиги биттасида дуранг қайд этган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!