Дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди

19:14, 15 июль

Тадқиқотлар натижасида актриса Эмбер Херд дунёнинг энг гўзал аёли деб тан олинди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Компьютер картографияси усули ёрдамида ва қадимги юнон гўзаллиги меъёрларига асосланиб, тадқиқотчилар томонидан рўйхат тузилди. Унда12 асосий жиҳатга, шу жумладан лабга, бурунга, қошларга ва талабгорларнинг юз тузилишига эътибор қаратилди. Бу борада Эмберд Херднинг идеал гўзаллиги тан олиниб, (91,85%) биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни реалити-шоу юлдузи Ким Кардашьян, (91,39%), учинчи ўринни эса – супермодель Кейт Мосс (91,06%) эгаллади. Шунингдек, бу рўйхатга модель Эмили Ратаковски, модель Кендалл Женнер, актриса Хелен Миррен, актриса Скарлетт Йоханссон, хонанда Селена Гомес, актриса Мэрилин Монро ва актриса Женнифер Лоуренслар ҳам киритилди.

Эмбер Херднинг бурни ва ияги, Ким Кардашьяннинг қошлари ва Кейт Мосснинг пешонаси чиройли эканлиги тан олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!