“Милан” афсонаси Украина термасини бошқаради

09:52, 16 июль

Украина футбол федерацияси мамлакатнинг машҳур футболчиларидан бири, “Милан” клуби афсонаси Андрей Шевченкони Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади.

Федерация Шевченко билан 2 йиллик шартнома имзолади. Ушбу келишувни томонларнинг розилиги билан яна 2 йилга узайтриш мумкин. "Шева" 2012 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Аввал у ҳеч қаерда мураббийлик қилмаган. 

BBC агнетлигининг қайд этишича, украиналик мутахассисга мураббийлик штабида италиялик Мауро Тассотти ва Андреа Малдер ҳамда испаниялик Раул Рианчо ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, Украина термасининг аввалги бош мураббийи Михаил Фоменко Евро-2016 турниридаги муваффақиятсизликдан кейин ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!