Туркия аҳолисига президент Эрдўған номидан кўчага чиқишга даъват этилган SMS хабар келди

11:57, 16 июль

Туркиянинг Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдўған номидан “демократияни сақлаган” ҳолда кўчага чиқишга даъват этилган SMS хабар олдилар, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.  

Унда шундай дейилган: “Турк миллати фарзадлари! Бўлаётган воқеалар 70 йиллардаги Истамбул ва Анқарада қурол ва техникани босиб олиб, турк миллатига қарши кўтарилган исённи эслатяпти! Ҳурматли, турк халқи! Демократия ва тинчликни сақланг! Турк миллатини йўқ қилишни ният қилган бу майда гуруҳларга қаршилик кўрсатиш учун сизларни кўчага чиқишга даъват этаман! Ўз миллатингизни ва ҳукуматингизни ҳимоя   қилинг!” 

SMS хабар юборилган телефон рақами кўрсатилмаган, фақат RTERDOGAN дейилган.

Аммо бу хабар айнан Туркия раҳбари томонидан расман жўнатилгани номаълумгича қолмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!