Роналду Нанини Испанияга келгани билан табриклади

12:07, 16 июль

Испаниянинг “Валенсия” клуби аъзосига айланган Нани Португалия термасидаги жамоадоши, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдудан табрик қабул қилиб олди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

“Роналду “Валенсия”га ўтганим муносабати билан менга табрик йўллади ҳамда Ла Лигада яхши ўйнашим ва мослашиб кетишим учун омад тилади. Бу ерга тез ўрганиб кетсам керак, чунки испанча футбол португалча футболга ўхшайди. Испания чемпионатида футбол бошқа чемпионатларга қараганда жуда тезкор, – деди Нани.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!