HY274 рейси Истанбулдан Тошкентга парвоз қилди

12:08, 16 июль

«Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг ушлаб қолинган самолёти Истанбулдан Тошкентга парвоз қилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг тунги HY274 рейси самолёти Истанбул вақти билан 9:04 да Истанбулдан Тошкентга парвоз қилди, деб хабар қилди “Gazeta.uz” нашри.

Ўзбекистон пойтахти аэропортидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, самолётнинг 14:55 да Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

Рейс Туркияда ҳарбий тўнтарилишга уриниш ва Истанбулдаги Отатурк аэропортининг ёпилиши муносабати билан тўққиз соатдан зиёдроқ вақт давомида ушлаб қолинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!