Эрдўғон Туркия халқини ташлаб кетиш нияти йўқлигини билдирди

12:25, 16 июль

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги Отатурк номли аэропортда тарафдорлари оломони олдига чиқиб, тўғридан-тўғри эфирда давлат тўнтаришидан сўнг кетиш нияти йўқлигини билдирди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги, «Газета.ru» га асосланиб,  “Daryo.uz” нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, у ҳарбий тўнтаришга бўлган уринишни давлатга хиёнат деб баҳолаб, бу қуролли кучлар сафларида тозалаш ўтказилишига сабаб бўлишини айтди.

Унинг фикрича, бу актни ҳарбийларнинг кичик гуруҳи амалга оширди. Шунингдек, Эрдўғон Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг бу ишда қўли борлигини яна бир бора такрорлади.

Унинг фикрича, бу актни ҳарбийларнинг кичик гуруҳи амалга оширди. Шунингдек, Эрдўғон Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг бу ишда қўли борлигини яна бир бора такрорлади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!