ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРДА СЕВИШГАНЛАР БИР-БИРЛАРИНИ ҚАНДАЙ АТАШАДИ?

15:20, 16 июль

Севишган йигит билан қиз бир-бирини “азизим”, “кичкинтойим” деб атаса, бу ҳеч кимни ҳайратга солмайди, чунки бундай эркалашлар тез-тез қулоғимизга чалинади. Аммо жуфтингиз сизни “гулкарамим” деб атаса-чи? Ғалати, тўғрими? Аммо бу сўз Франциядаги энг яхши, эркаловчи сўзлардан биридир, деб маълумот берди “Interesno.cc” нашри.   

Қуйида сизни турли мамлакат севишганларининг бир-бирини эркаловчи сўзлари билан таништирамиз: 

1.  Францияда : “Бургачам!”, “Бўғирсоғим!”
2.  Россияда: “Қуёнчам!”
3.  Тайландда: “Филчам!”
4.  Бразилияда: “Ошқовоғим!”
5.  Араб мамлакатларида: “Оҳу кўзим!”, “Бош карамим!”
6.  Индонезияда: “Қалбим меваси”
7.  Испанияда: “Бир парча қандим!”
8.  Японияда: “Кўзли тухумим”.

Қизиқ эркалашлар тўғрими? 
Севган инсонингиз сизни ким деб аташидан қатъи назар, ҳеч қачон қалбингизни муҳаббат тарк этмасин!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!