Одил Аҳмедов фарзандли бўлгани маълум бўлгач “Краснодар” сафида гол урди

07:49, 17 июль

Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Россиянинг “Краснодар” жамоаси ҳужумчиси Одил Аҳмедов қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Шу куннинг ўзида Одил Аҳмедов “Краснодар” сафида ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Италиянинг “Удинезе” клубига қарши кечган ўйинда Аҳмедов голи орқали жамоасини мағлубиятдан сақлади.

Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Одил Аҳмедов ўз голини дунёга янги келган фарзанди учун бағишлаган бўлса, ажаб эмас. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!