“Челси” Англия чемпиони билан таркибни кучайтирди

20:03, 17 июль

Лондоннинг “Челси” жамоаси Англиянинг амалдаги чемпиони – “Лестер” сафида тўп сураётган Нголо Кантени сотиб олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби франциялик футболчи учун 32 миллион фунт стерлингдан воз кечди. Футболчининг ўзи билан неча йиллик шартнома тузилгани ҳозирча маълум эмас.

Катта эҳтимол билан 25 ёшли Канте “Челси”да қанча муддат тўп суриши ва қанча маош олишини жамоанинг Австриядаги йиғини давомида билиб олади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!