Роналду саратонга чалинган болаларга мукофот пулини ҳайрия қилди

08:43, 18 июль

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир саҳоватли ишга қўл урди.

31 ёшли футболчи Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионатидаги ғалабаси учун берилган 275 минг евро мукофот пулини саратон билан касалланган болаларга ҳайрия қилди. Мазкур боллар ушбу касалликка қарши кураш фондига ёўналтирилди.

Қайд этиш керакки, Роналду бундай саҳоватли ишларни тез-тез амалга ошириб туради. Ўтган мавсумда ЕЧЛ ғолиблигидан олинган мукофот пуллари ҳам ҳайрияга сарфланган эди. Шунингдек, Криштиану Евро–2016 якунларига кўра қўлга киритган “Кумуш бутса” совринини термадаги шериги Нанига ҳадя қилганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!