Ереван полиция биносига бир гуруҳ қуролланган шахслар ҳужум қилишди

10:30, 18 июль

17 июль куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида бир гуруҳ қуролланган одамлар полиция биносига ҳужум қилиб, бинони қўлга олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Ҳужум пайтида олти нафар полиция ходими гаровга олинган. Патруль-пост хизмати полки бошлиғи муовини Артур Ваноян ўлдирилган. Бир неча ходим яраланган. Гаровга олинганлардан бир киши озод этилган. Шунга қарамай, бино ичида ҳали беш нафар гаровга олинган полиция ходими ушлаб турилибди. Уларнинг орасида Арманистон полицияси бошлиғи ўринбосари Вардан Егиазарян ва пойтахт полицияси бошлиғи Валерий Осипянлар ҳам бор. 

Ҳозирда ҳужумда гумон қилинган 200 нафар одам қўлга олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!