“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 4,4 трлн сўм ва 111 млн доллар маблағ сарфланди

10:54, 18 июль

2016 йил 15 июлда Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокама қилинди, дея хабар беради ЎзА. 

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялаш тизимини янада мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобига 4,4 триллион сўмдан кўп ва 111 миллион доллар миқдорида маблағлар йўналтирилгани таъкидланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!