Неймар “Олтин тўп”ни Месси эмас Роналду қўлга киритишига ишонч билдирди

11:09, 18 июль

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар “Олтин тўп-2016” мукофотига Роналду кўпроқ лойиқ эканини айтди. Бразилиялик футболчининг сўзларини CBS Sports нашри келтирди.

“Олтин тўп”ни қўлга киритишда совринларни ютиш муҳим саналади. Роналду ЕЧЛ ғолиби ва Европа чемпиони бўлди. Менимча, Криштиану бу сафар қулай вазиятда”, – деди 24 ёшли бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Роналду 48 ўйинда жами 51 та гол киритди ҳамда “Реал” билан Европа чемпионлар лигаси, Португалия термаси билан эса Европа чемпионлигини қўлга киритди. Унин асосий рақибларидан бири Лионель Месси эса “Барселона” билан мамлакат чемпионига айланди. Аргентиналик 49 ўйинда жами 41 та гол киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!