Шоҳруҳхон Тоҳир Содиқовнинг таронасини куйлади

11:21, 18 июль 2016

Бугун хонанда Шоҳруҳхон ўзининг янги “Ёмғир” таронасини мухлислар ҳукмига ҳавола этади.

FM радиотўлқинлари орқали премьераси кутилаётган янги тарона Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов репертуаридан олинган.

“Устоз санъаткор Тоҳир Содиқовнинг қўшиқларини ёшлигимдан севиб тинглаганман. Айниқса “Ёмғир” композицияси менга жуда ёқарди. Айнан шу қўшиқни қайта ижро этишга қарор қилдим”, деб ёзади Шоҳруҳхон.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!