Кекса аёл музейдаги 116 минг долларлик расмдаги “кроссворд”ни ечди

15:18, 18 июль

Нюренберг шаҳридаги санъат ва дизайн Янги музейига ташриф буюрган 91 ёшли кекса аёл санъат асарида тасвирланган кроссвордни оддий кросворд деб ўйлаб, уни ручка ёрдамида тўлдирди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Аёл музейга бир гуруҳ экскурсиячилар билан бирга келган. Даниялик авангардчи рассом Артур Кепкенинг “Сўз ёзиш” деб номланган сурати олдида тўхтаб, унга ручка ёрдамида сўз ёзган. У полициячиларга ёзган тушунтириш хатида суратни кроссворд деб ўйлаб, сўз ёзганини маълум қилган. Бу сурат 1960 йилларнинг ўрталарида чизилган бўлиб, унинг нархи 116 минг доллар деб баҳоланган. Музей директори Эса Краузенинг маълумот беришича, етказилган зарар қопланади.

“Биз аёлга қилган жиноятини рассом табассум билан қабул қилганлигини, хотиржам ухлаши мумкинлигини етказамиз. Полиция ходимлари ҳам музейга аёлни жазолаш учун эмас, балки суғурта ишларини расмийлаштириш учун келди”,– деб маълумот берди музей раҳбари.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!