Отабек Муҳаммадзоҳиддан қувноқ воқеаларга асосланган видео

15:32, 18 июль

Яқин кунларда Отабек Муҳаммадзоҳид “Гўзалимсан” номли шўх қўшиғига  ижодий жамоаси билан биргаликда қизиқарли воқеаларга асосланган видеоклип тайёрлади.

Ёз мавсумининг айни жазирама кунларида кўплаб санъат вакиллари турли давлатларда маданий ҳордиқ  чиқаришмоқда. Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид қизғин ижод жараёнида. 

Санъаткор ёзнинг бошидан буён иккинчи видеоклипни ижодий ҳамкори клипмейкер Шерзод Ризога суратга олдирди. Отабек Муҳаммадзоҳиднинг бу галги видеоклипи учун “Гўзалимсан” номли тарона танланди. Барчани рақсга чорловчи ушбу қўшиқ шеъри шоир Нодир Азимовга, мусиқаси эса бастакор  Илхом Маматовга тегишли. Клип Фарғона шаҳрининг марказий кўчаларида тасвирга олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!