Алматида террор таҳдидининг энг юқори – “қирмизи” даражаси эълон қилинди.

17:02, 18 июль

Алматидаги “Қўлга олиш” махсус операцияси чоғида бир нафар террорчини қўлга олинди, яна бирига нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар берди

Олдинроқ Алматидаги отишмада 2 нафар полициячи ҳалок бўлгани ва 7 нафар полициячи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Алмати шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Алмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштирди. 

Айни дамда Алматида террор таҳдидининг энг юқори – “қирмизи” даражаси эълон қилинди, деб ёзади “ТАСС” нашри.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!